Мунир Эль-Хаддади: “Севилья”га ўтишим осон бўлмади

Яқиндагина "Барселона"дан "Севилья" га кўчиб ўтган ҳужумчи Мунир Эль-Хаддади ушбу трансфер амалга ошириши жуда қийин бўлганини айтди.

“Ой бошида мен “Барселона” билан шартномани узайтирмоқчи эмаслигимни айтдим, шундан сўнг раҳбарият Вальвердега мени майдонга туширишни таъқиқлаб қўйди. Бир сўз билан айтганда жорий трансферлар ойнасида “Севилья”га кўчиб ўтишим осон бўлмади”, - дейди Мунир.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли испаниялик футболчи “Барселона” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!