Мураббий Холандни менсимади
Бундеслиганинг навбатдаги турида “Герта” дарвозасига тўртта гол уриб, “Боруссия”нинг 5:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган Эрлинг Холанд устози Льюсен Фаврнинг гапларидан ранжиганини билдирди.
- Учрашувдан сўнг, Фавр мендан “Учта гол урдингми?”, деб сўради. Мен унга “Тўртта урдим. Атиги тўртта, қолганига имкон бермадингиз!”, - дедим. Ҳозир унинг эътиборсизлигидан аччиқланиб ўтирибман, - деди Холанд.
Эрлинг учрашувнинг 85-дақиқасида ўрнини 16 ёшли Юссуф Мукокога бўшатиб берди. Мукоко эса, Бундеслига тарихида дебютини нишонлаган энг ёш футболчи сифатида тарих саҳифаларидан жой олди.
Фикрлар