"МЮ" 2009 йилдан буён илк бор кетма-кет 8та ўйинда ғалаба қозонди

Бундан бир неча соат аввал Англия лига кубогининг 1/32 финал учрашуви доирасида "Манчестер Юнайтед" ва "Рединг" клублари ўртасидаги учрашув якунланди. Ўйинда "қизил иблислар" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эътиборлиси, бу ғалаба "МЮ"нинг ушбу мавсумдаги кетма-кет саккизинчи ғалабаси бўлди.
Маълумот учун, манкуанликлар сўнгги бор 2009 йилнинг сентябрида кетма-кет саккиста ўйинда ғалаба қозонишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!