МЮ Фергюсондан кейин, илк бор бундай натижага эришди

"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер лигасининг 14-турида "Лидс" (6:2) клубини мағлуб этди.

"Қизил иблислар" 9 йилдан бери бир ўйинда рақиб дарвозасига 6 та гол урмаганди. Сўнгги бор, МЮ 2011 йилнинг декабрида "Арсенал"га (8:2) қарши баҳсда 6 тадан кўпроқ дарвозани ишғол этганди.

Ўша пайтда, "Манчестер Юнайтед"ни бугунги баҳсга ташриф буюрган Алекс Фергюсон бошқарарди.

Шотландиялик мутахассис 2013 йилда истеъфога чиққан ва фаолиятини якунлаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!