МЮ катта трансфердан қуруқ қолди

“Барселона” плеймейкери Френки де Йонг жамоада қоладиган бўлди.

Каталония клуби раҳбарияти нидерландиялик футболчига қизиқиш билдирган “Манчестер Сити” билан ушбу катта трансфер борасида бир қарорга келганига қарамай, Френки де Йонг Англияга йўл олишдан бош тортди.

25 ёшли футболчи ўз жамоадошларига қарорини маълум қилиб, “Манчестер Юнайтед”га ўтмаслигини ва Каталонияда қолишини таъкидлаган.

Фаолияти давомида 301 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 33 та гол ва 43 та ассист расмийлаштирган Френки де Йонгнинг Каталония клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!