МЮ Куман кўзлаган юлдузни тортиб олади
Рональд Куман “Барселона”ни қабул қилишидан олдин клуб раҳбариятидан “Аякс” етакчиси Донни ван де Бекнинг траснферини сўраган эди.
Бироқ, каталонияликларга бу футболчини қўлга киритиш осон бўлмайди. “Боруссия”дан Жейдон Санчони ололмаган “Манчестер Юнайтед” унинг ўрнига айнан Донни ван де Бекни олиб келишга жиддий ҳаракат қилмоқда.
Футболчининг ўзи ҳам “Аякс”ни тарк этишга тайёр. Истеъдодли ярим ҳимоячи жамоасининг “Айнтрахт”га қарши ўтказилган ўртоқли ўйинида қатнашмади. Кузатувчилар буни айнан трансфер яқинлиги билан изоҳламоқда.
Ўтган мавсумда 37 та учрашувда 10 та гол уриб, 11 та голли пас оширган Донни ван де Бек “Барселона”дан кўра, Англия премьер-лигасида тўп суришни маъқул кўрмоқда.
Фикрлар