МЮ Матичнинг трансфери бўйича 2 та таклифни рад этди

  • 11 январь, 2020, 09:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоа хавбеки Неманья Матичнинг трансфери бўйича 2 та таклифни рад этди. Бу ҳақда Daily Record нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 31 ёшли сербиялик футболчига "Атлетико" ва "Интер" клубларидан таклиф бўлган. Мадридликлар Матич эвазига МЮга ўз ярим ҳимоячиси Эктор Эррерани алмаштиришни таклиф қилган.

Маълумот учун, Матич жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!