МЮ мухлислари учун бироз нохуш хабар!

"Брентфорд" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириш арафасида. Бу ҳақда "BBC Sport" нашри хабар бермоқда. 

Манба берган маълумотга кўра, даниялик футболчи МЮнинг мавсумолди тайёргарлик турини ўтказиб юбориши мумкин. Эриксен бу вақтга қадар манкунианликлар тиббий кўригидан ўтишга улгурмаслиги ойдинлашиб бормоқда. 

Қайд этиш лозим, 30 ёшли хавбек ўтган мавсум "Брентфорд" сафида АПЛнинг 11 ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ҳамда 4 ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!