МЮ “Порту” хавбекини сотиб олиш борасида музокара бошлади

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ҳақида ўйламоқда.

“Record” нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" “Порту”нинг 22 ёшли футболчиси Виктор Витиньони сотиб олиш борасида музокара ўтказмоқда. Агар Манчестер клуби хавбек учун 40 миллион евролик товон пулини тўласа, мазкур трансфер амалга ошади. Сабаби Португалия клуби Виктор билан фақат шу сумма эвазига хайрлашмоқчи эканлигини ва харидорлар бундан кам пул таклиф қилса, ҳеч иккиланмай рад этишини билдирган.

Айни дамда МЮ футболчининг нархини тушириш борасида музокара олиб бормоқда. Агар келишув ижобий якунланса, футболчи яқин орада АПЛга кўчиб ўтиши мумкин.

2021/22 йилги мавсумда ярим ҳимоячи “Порту” сафида барча турнирлар доирасидаги 47 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та ассистни ўз номига ёздириб қўйган. Унинг “аждарлар” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!