МЮ тез орада 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтиради

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоанинг уч нафар етакчи футболчиси билан амалдаги шартномаларни узайтирмоқчи.

ESPN тарқатган хабарга кўра МЮ ярим ҳимоячилар Андер Эррера ва Хуан Мата, шунингдек, ҳимоячи Эшли Янгга ҳам таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ҳар уччала футболчининг ҳам “қизил иблислар” билан амалдаги шартномалари жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.