МЮ Хитойдан келган футболчини сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" "Шанхай Шеньхуа"дан ижарага олинган ҳужумчи Одион Игалонинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмоқчи. Daily Mail тарқатган хабарга кўра, манчестерликлар 30 ёшли футболчининг трансфери учун ушбу ёзда 15 млн фунт сарфлашга тайёрлар.

Маълумот учун, Игало "қизил иблислар" сафида жами 8 беллашувда майдонга тушди ва 4 та гол киритишга эришди. Жамоа бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ҳам айни вақтда унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)