МЮ ёзда

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Милан" клуби ва Туркия терма жамоаси хавбеки Хакан Чалханоглуни “Олд Траффорд”да кўрмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, “қизил иблислар” 26 ёшли футболчини 2021 йилнинг ёзида, яъни “россонерилар” билан амалдаги шартномаси якунлангач, таркибга қўшиб олмоқчи. МЮ унга 5 йиллик шартнома таклиф қилишни режалаштирган. 

Ўз навбатида, “Милан” ҳам Чалханоглуни таркибда сақлаб қолишни хоҳлаяпти, лекин футболчига янги шартноманинг молиявий томонлари маъқул келмаяпти.

Хакан жорий мавсум “Милан” сафида жами 8 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)