Нани МЛСда дебют голини урди (видео)
АҚШнинг "Орландо Сити" клубида фаолият олиб бораётган Луиш Нани МЛСнинг "Колорадо Рэпидс" (4:3) клубига қарши баҳсда дубль қайд этишга эришди. Эътиборлиси, бу унинг чемпионатдаги дебют голлари бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли португалиялик футболчи "Орландо Сити" клубига жорий йилнинг февраль ойида эркин агент сифатида келиб қўшилган ва 2021 йилгача шартнома имзолаган эди.
Маълумот учун, Нани фаолияти давомида "Манчестер Юнайтед", "Фенербахче", "Валенсия", "Лацио" ва "Спортинг" каби жамоаларда тўп сурган.
Фикрлар