"Наполи" футболчиси нега Марокаш терма жамоасида ўйнашни хоҳламади?

“Наполи” ҳимоячиси Кевин Малькюи Марокаш терма жамоаси сафида тўп сурмоқчи эмас.

RMC Sport нашри тарқатган хабарга қараганда 28 ёшли футболчи иккинчи марта Марокаш футбол федерациясининг таклифини рад этмоқда. Улар бундан аввал 2016 йилда ҳам Малькюига таклиф билан чиқишган эди.

Таъкидлаш керакки, Кевин ҳамон Франция терма жамоасидан чақирув келишини кутмоқда ва шу боис марокашликларга розилик беришга шошилмаяпти.

Маълумот учун, Малькюи “Наполи” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг отаси марокашлик, онаси эса мавританиялик ҳисобланад.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!