"Наполи" "Милан" баҳси жанговар дуранг билан якунланди
А Серия 32-тури доирасидан ўрин олган "Наполи" ҳамда "Милан" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Ушбу беллашувда жамоалар 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди.
Воқеалар ривожи қандай кечганини қуйида ҳавола қилинган матнли трансляция орқали билиб олишингиз мумкин.
- 90'

Баҳс ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

Иккинчи таймда майдонга тушган Салемакерс қизил карточка олди.
- 77'

Андреа Конти жуда қўпол ўйнади.
- 76'

Тэо ҳам огоҳлантирилди.
- 73'

ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кесси пенальтидан ҳисобни тенглаштирди
- 72'

"Милан" пенальти ишлади.
- 66'

Фабиан Руиз ўрнига Лоботка майдонга тушди.
- 64'
Рафаэль Лэао узоқ масофадан Оспина постини текшириб кўрмоқчи бўлди. Ноаниқ.
- 61'

Ибра ўрнига Лэао ва Чалхаўглу ўрнига Бонавентура майдонга тушди.
- 60'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мертенс Кальехоннинг ажойиб узатмасини голга айлантирди.
- 53'

Дарвоқе, тайм аввалида Пакета ўрнига Салемакерс майдонга тушганди.
- 52'
Златаннинг зарбаси кучсиз чиқди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 41'
Фабиан Руиз узоқдан тепиб кўрди. Аниқликдан бошқа ҳаммаси жойида.
- 34'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ди Лоренцо ҳисобни тенглаштирди. Жаримадан узатилган тўп ҳеч кимга наиб этмади ва Доннарумма кутилмаган тўпни қайтариб юборди. Қайтган тўпни эса Ди Лоренцо осонгина дарвозага жойлаб қўйди.
- 30'

Исмаэль Беннасерга қарши ишлатган қўполлиги учун Марио Руи огоҳлантирилди.
- 26'
Уотер-брек
- 23'
Зелински узоқдан "Милан" дарвозасини ўққа тутиб кўрди. Ноаниқ.
- 20'

ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! "Милан" ҳисобни очди. Тэо Эрнандес супер зарба билан Оспина дарвозасини ишғол қилди.
- 19'

Кальехон жуда яқин масофадан зарба берди. Доннарумма тўп дарвозага киришига йўл қўймади.
- 17'

Инсинье жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди... Офсайд ҳам бор экан.
- 14'

Мертенснинг қанотдан ёриб кириб, берган зарбасини Доннарумма қайтаришга эришди.
- 10'

Ди Лоренцо Тэога нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка ишлаб олди.
- 1'

Учрашув бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди.

Фикрлар