"Наполи" Осимхен билан шартнома муддатини узайтиради

КЎплаб топ клублар қизиқиш билдираётган Виктор Осимхен "Наполи" билан янги шартнома имзолаш арафасида. Бу ҳақида инсайдер Ди Марцио хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, ҳужумчи билан тузиладиган янги битим 2026 йилгача амал қилади. Шунингдек, унинг товон пули 130 миллион евро қилиб белгиланади. 

Осимхен "Наполи" сафида ушбу мавсум 15 та ўйинда майдонга тушиб, 7 марта гол урган бўлса, 2 та ассист амалга оширди. Ҳужумчи яқиндагина йилнинг энг яхши африкалик футболчиси деб топилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!