"Наполи" тўпурар бўлган Осимхенни энг камида 170 миллион еврога сотади!
"Наполи" президенти Аурелио де Лаурентис жамоа ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг сотилмаслигини маълум қилди. Лаурентис футболчини камида 170 миллион еврога сотиши мумкинлигини айтиб ўтган.
Бироқ унга даъвогар клублар бу суммани тўламаслиги деярли аниқ. Унга Англиянинг "Челси", МЮ ҳамда Франциянинг ПСЖ клублари жиддий қизиқиш билдираётган эди.
Маълумот ўрнида, Виктор ўтган мавсум А Сериянинг 32 ўйинида 26 гол ва 5 та ассист қайд этиб, чемпионат тўпурарлигини қўлга киритганди.
Фикрлар