“Насаф”га Суперлига керакми ёки Ўзбекистон Кубоги? Миржалол Қосимов жамоасигачи?

Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди. Бироз аввал ярим финалнинг битта жуфтлиги “Навбаҳор” ва “Сўғдиёна”нинг имкониятларига тўхталгандик. Энди эса “Насаф” - АГМК қарама-қаршилиги олдидан дастлабки фикр-мулоҳазаларни билдирамиз.

Қаршида бизни Намангандагидан қолишмайдиган беллашув кутмоқда. Чунки бу жамоаларнинг Кубокдаги тўқнашувлари охирги йилларда ҳар хил якунланмоқда. Мезбон фактори рўл ўйнамаяпти. Қаршида меҳмонлар, Олмалиқда “аждарлар” зафар қучмоқди.

Бу гал ҳам интрига анча юқори бўлган учрашувга тайёргарлик кўраверинг. Нега дейсизми? Бунинг бир қанча сабаблари бор.

“Сўғдиёна”да танлов имконияти юзага келиши мумкин. “Навбаҳор”да эса акси

IMG_6627

“Насаф” ўз уйида ўйнайди, бунда жамоага мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши қўл келиши мумкин. Аммо Рўзиқул Бердиев аккредитацияси олиб қўйилгани боис мураббийлар ўриндиғига бора олмайди. Балки қулоқчинлар ёрдамида Бердиев ёрдамчиларига кўрсатма бериб турар. Шуни унутмайликки замонавий футболда булар кичик сабаблар холос.

Кубок қайси жамоага кўпроқ зарур? Албатта, олмалиқликларга. Сабаби Миржалол Қосимов шогирдлари Суперлигада кўплаб очколарни бой бериб, кучли бешликдан ортда қолмоқда. Табиийки, АГМК бор эътиборини Кубок баҳсларидан излайди. Қосимов муҳим ўйинларга жамоани яхши тайёрлаши ҳам бор гап.

7771571421756

“Насаф”да вазият бошқача эди. Нима учун эди? Яқин яқингача қаршиликларнинг ишлари яхши эди. Охирги пайтларда эса жамоа лагеридан турли хил гаплар тарқалди. Улардан хабар топганлигингиз аниқ. Бердиев чемпионатда нимадир қилмоқчи бўлса бу мавсум энг зўр имконият. Чунки таркиб бир неча йиллардан бери сақланиб келмоқда ва футболчилар бир-бирини яхши тушунади. Қолаверса, “аждарлар” Кубокнинг амалдаги соҳиби ҳисобланади. “Насаф” учун Кубокни қўлга киритилиши янгилик ёки бу мавсумдаги мақсад эмасдек. Жамоа Суперлига чемпионлигини қўлга киритишни истайди. Аммо охирги пайтлардаги турли миш-мишлар ғалабаларга соя солиб қўйиши мумкин. Бунинг учун мураббий жамоа бирдамлигини сақлаб қолиши лозим. Балки жамоа ОЧЛ йўлида ҳали узоқ давом этадиган Суперлигадан кўра Ўзбекистон Кубогига эътибор қаратишни маъқул кўрар?! Ҳаммасини вақт кўрсатади. Имкониятлар ҳақида гап кетганда, дастлабки фикр ҳозирча тенглик дейиш мумкин. Балки учрашувлар яқинлашганда фикрлар ўзгарар.

бердиев2

Беллашув 13 октябрь куни ўтказилиши маълум қилинди. Ҳа айтганча, Ўзбекистон Кубоги ярим финалида ВАР тизимидан фойдаланилади.

 

Бекзод ИСАЕВ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Олға насаф
10/09/2022 10:58
Рўзиқул ака стадионда бўлмаганлиги командага янада мотивация бериши керак. Якунда албатта Насаф ютишида командага омад тилаймиз. Насаф мухлислари стадионда қўллаб-қувватлайди деб умид қиламиз. Олға Насаф !!!!
&
Muhiddin
09/09/2022 19:43
Агмк омад
&
Ашуров Бахтийор
09/09/2022 19:26
Яхши ўйин бўлади!