"Навбаҳор" - "Бухоро" ўйини учун чипталар қанчадан сотилмоқда?

Суперлига 12-тури доирасида "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида Бухоронинг “Бухоро” клубини қабул қилади. Мазкур ўйинга чиқарилган чипталар сотувда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, мухлислар 2 ва 21-секторлар учун 30 минг, 3,10, 11, 12,13 ҳамда 20-секторлар учун 20 минг ва 4,5, 6, 7, 8 ,9, 14, 15, 16, 17, 18 ҳамда 19-секторлар учун 15 минг сўмдан чипта харид қилишлари мумкин.

Чипталар “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда. Шунингдек, мухлислар чипталарни “Сардоба” бозори олдидаги “Мегаполис” савдо мажмуаси, “Ғишткўприк” даҳасининг сой бўйидаги савдо шаҳобчалари, шунингдек, “Дўстлик” буюм бозоридан ҳам харид қилиш имкониятига эга бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Бухоро” ўйини 23 июнь куни соат 19:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!