“Навбаҳор” "Бухоро"га қарши Намангандаги 27 та ўйиннинг 20 тасида ғалаба қозонган, “Бухоро” эса 4 марта

Суперлига 12-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида “Бухоро” жамоасини қабул қилади. "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати ушбу беллашувга оид маълумотларни тақдим этди. 

Мазкур клублар Суперлига (олий лига) ўйинларида 54 марта бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ушбу 54 баҳсдан 30 тасида наманганликлар ғолиб чиқишган, 16 учрашувда бухороликлар ғалаба қозонишган, 8 ўйинда эса томонлар дурангга имзо чекишган.

"Навбаҳор" шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 100та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 61 марта тўп олиб чиққан. Мазкур жамоаларнинг ўзаро баҳсларида наманганликлар 98 очкони, “Бухоро” эса 56 очкони қўлга киритган.

Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Ўша йили Наманганда ўтказилган ўйинда “лочинлар” 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бухороликлар эса 2009 йилги мавсумда "лочинлар"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.

Шу кунгача Наманганда бўлиб ўтган 27 баҳснинг 20 тасида мезбонлар, 4 тасида меҳмонлар зафар қучишган. Учта учрашувда эса томонлар дурангга имзо чекишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!