"Навбаҳор" ҳам ёзги йиғинини бошлади. Жамоани ким шуғуллантиряпти?
“Навбаҳор” аъзолари “Бухоро”га қарши ўтказилган ўйиндан сўнг (5 июль), таътилга чиқишганди. “Лочинлар” бугундан иккинчи давра баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборишди.
Бугунги “Марказий” стадиони майдонида бўлиб ўтган машғулотни мураббийлар – Дмитрий Ан ва Шерзод Жўраевлар олиб боришди.
Уларга машғулотлар жараёнида клубнинг техник директори Мустафо Байрамов ҳамда дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаевлар ёрдамлашишди.
Бугунги машғулотда асосан маҳаллий ва ёш футболчилар иштирок этишди.
Шунингдек, “Олимпик”ка ижарага берилган Асадбек Жўрабоев ҳамда Давронбек Олимжоновларнинг ҳам жамоа таркибига қайтиб, бугунги машғулотда қатнашишганини таъкидлаш жоиз.
Айтиш лозимки, “Навбаҳор”ни ҳеч қайси футболчи тарк этмади ва қолган ўйинчиларнинг “лочинлар” ихтиёрига эртага ҳамда якшанба куни етиб келишлари кутилмоқда.
Иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик 14 июлдан бошлаб, тўлиқ таркибда олиб борилади, - де хабар бермоқда“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Бабаяндан кейин “Навбаҳор”ни вақтинча бошқарган Григорий Колосовский бугун “Металлург” бош мураббийи сифатида расман таништирилди.
Фикрлар