“Навбаҳор” легионери: Ўрунов – ўзбекларнинг Халки, у ҳаммасини уддалайди!

“Навбаҳор”да тўп сураётган россиялик легионер Иван Соловьёв Москванинг “Спартак” жамоасига ўтиш арафасида турган Остон Ўруновнинг имкониятларини юқори баҳолади.

- Мен Ўрунов билан ярим йил бирга ўйнаганман. Остон – ўзбекларнинг Халки. Унинг бақувватлиги худди Халкникидай. Ўта иқтидорли футболчи. Агар “Спартак”да уни пас билан ўйнашга ўргатишса, юқори савиядаги ижрочига айланади. Ўрунов Зобнинга қараганда бошқача позицияларда ўйнайди. Унинг тезлиги ва дриблинги бор. Энг асосийси, уни пас орқали ўйнашга ўргатиш керак. Агар у жамоавий ўйинга мослашиб кетса, янги мавсумнинг ҳақиқий кашфиётига айланади.

1631556983072

Остоннинг зарбаси зўр. У Халкдай бўлади, бунга аминман. Ўзбекларнинг Халки. Унинг узоқ масофадан урган голини яхши эслайман. Ўрунов русчада эркин гапира олмаса ҳам, ҳаммасини жуда яхши тушунади. “Спартак”да буни ҳам тез ўргатиб қўйишади.

Умуман олганда, Остон жуда яхши йигит. У ҳақиқий профессионал ва художўй, ичмайди, чекмайди, ёмон йўлга юрмайди, тилла йигит. “Спартак”да ўзини кўрсатишига ишончим комил, - дейди Иван Соловьёв.

Одил Аҳмедов: Ўруновнинг “Спартак”га ўтиши ўзбек футболи имижини кўтаради

Ўруновнинг “Спартак”даги маоши маълум бўлди

Коронавирусдан даволанаётган Ўрунов “Спартак”ни танладими?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!