"Навбаҳор" "Металлург" ҳимоячиси билан шартнома имзолади

CHERY AUTO

Зафарбек Раҳимжонов – "Навбаҳор" футболчиси. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати эълон қилди.

Ёш истеъдодли ҳимоячи Зафарбек Раҳимжонов Наманган клуби билан шартнома имзолади.

20 ёшли футболчи фаолиятини асосан бир жамоа - "Металлург"да ўтказиб, бекободликларнинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида ўйнаган. 
2023 йилда "Металлург-U19" таркибида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. 

Таъкидлаш жоизки, Зафарбек Раҳимжонов билан имзоланган шартнома "Навбаҳор"нинг трансфер лимитига таъсир ўтказмайди.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!