“Навбаҳор” йиғинига Россия ва Украинадан футболчилар келиб қўшилди
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ихтиёрига кеча яна икки нафар хорижлик футболчилар қўшилишди. Ярим ҳимоя чизиғида тўп сурадиган мазкур футболчиларнинг бири россиялик Буньямудин Мустафоев бўлса, иккинчиси украиналик Дмитрий Скоблов. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Мустафоев 1992 йил, 7 сентябрда туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Кубань” (Краснодар), “Торпедо” (Армавир), “Черноморец” (Новороссийск), “Факел” (Воронеж), “Армавир” (Армавир) клубларида ўйнаган. Ўтган мавсумда “Машук” (Пятигорск) жамоасида тўп сурган.
Дмитрий Скоблов эса 1989 йил 30 ноябрда туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Украинанинг “Ильичевец” (Мариуполь), “Шахтёр-3” (Донецк), “Буковина” (Черновци), “Гелиос” (Харьков), “Волинь” (Луцк), “Авангард” (Краматоркс) клубларида ўйнаган. Ўтган мавсумни эса “Кремень” (Кременчук) жамоасида ўтказган.
Ушбу футболчилар “лочинлар”нинг бугунги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишди.
Шу тариқа, “Навбаҳор”да кўрикдан ўтишга келган легионерларнинг сони 10 нафарга етди.
Шунингдек, яна бир қатор хорижлик футболчиларнинг Наманганга ташрифлари кутилмоқда.
Фикрлар