"Навбаҳор"га легионер ҳужумчи келди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда ва бир қатор хорижлик ҳамда маҳаллий футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда. 16 январь куни “Навбаҳор” сафига яна бир легионер қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Бу туркманистонлик Вахит Оразсахедов бўлиб, у 1992 йил 26 январда туғилган. Амплуаси – ҳужумчи. Оразсахедов футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Рубин” (Қозон), “Нефтехимик” (Нижнекамск), “Ростов” (Ростов), Молдованинг “Дачия” (Кишинёв), Туркиянинг “Осмонлиспор” (Анқара), Озарбайжоннинг “Сабаил” (Боку), Туркманистоннинг ЦСКА (Ашхобод), “Олтин аср” (Ашхобод) ҳамда “Ахал” (Ахал) клубларида тўп сурган.

Ўтган мавсумни эса Қирғизистоннинг “Дордой” (Бишкек) жамоасида ўтказиб, 28 та ўйинда 20 та гол уриб, Қирғизистон Премьер-лигасининг энг яхши тўпурари бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Вахит Оразсахедов ўз пайтида Туркманистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларида ўйнаган. 2016 йилдан буён Туркманистон миллий терма жамоасида тўп сурмоқда.

Туркманистонлик ҳужумчи “лочинлар”нинг бугунги машғулотларида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ободон
17/01/2020 04:48
Бунёдкор булмасам битта тожикистонлик ва туркманистонлик лигионер билан шартнома килдику
Абдусамат Жураев
17/01/2020 00:40
ОСИЕликми 4+1 БУЛСА АМИРБЕК Журабоев борку Тожикистон терма жамоаси азоси Яна НИМА килади буни