"Навруз" халқаро турнирида Ўзбекистон вакиллари фахрли 2-ўринни қўлга киритди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жорий йилнинг 23–26 март кунлари Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида шахмат бўйича Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида “Навруз” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада 6 та давлатдан жами 14 нафар 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар иштирок этди. Турнир рапид тизимида ташкил этилди.

Ўзбекистон шарафини ўғил болалар ўртасида Маматсалаев Шоҳжаҳон ҳамда қизлар ўртасида Жумаева Малика муносиб ҳимоя қилди.

Мусобақа якунларига кўра, Жумаева Малика ва Маматсалаев Шоҳжаҳон юқори натижа қайд этиб, 2-ўринни эгаллади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!