"Нефтчи" мураббийи: Вазиятни ўнглаш қийин кечди, аммо ...

Суперлига 4-тури доирасида ўз майдонида ОКМК клубига қарши дуранг қайд этган “Нефтчи” клуби устози Виталий Левченко дуранг адолатли натижа бўлгани, жамоаси қайси вазиятларда хатога йўл қўйгани ва Акбар Тўраев ҳақида фикр билдирди.

“Аввало, бугун икки етакчи жамоанинг ўйини кўпчиликда қизиқиш уйғотгани табиий. Биз ҳам, рақиб ҳам чемпионат етакчилари бўлиб турибмиз. Рақиб тажрибали ва стандарт вазиятлардан фойдаланишда жуда уста эканини билардик. Биринчи ўтказиб юборилган голда ҳам улар стандарт вазиятдан фойдаланишди. Бу вазиятда бироз диққат йўқотдик ва уларга гол уришга шароит яратиб бердик. Иккинчисида ҳам хатога йўл қўйдик. Вазиятни ўнглаш қийин кечди, аммо, шогирдларим характер кўрсатишди ва бундан хурсандман. Умуман, ўйиндаги вазиятларни ва ўйин қандай кечганини инобатга олсак, дуранг адолатли бўлди дейиш мумкин”, - дейди Левченко.

“Акбар Тўраев жамоамиз футболчиларидан бирининг бутсалари ипини ечилиб кетганини учун ўйинда бироз пауза ушлади ва футболчи бутсаларининг ипини боғлашини кутиб турди. Бу сизга унинг вақт чўзганидек тасаввур уйғотган бўлиши мумкин. Аммо, биз уйда ўйнадик ва табиийки, уйда барча ғалаба қозонишни истайди. Шундай экан, уни вақт чўзди дейиш бироз нотўғри”.

“Бугун биз икки маротада ҳисобда ортда бориб, якунда тенглаштирганимиз учун биз бир очко ишладик дейишим мумкин ва бу мантиқан тўғри. Ўйин кутганимиздек қийин кечди ва биз бу бир очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!