"Нефтчи": Тақдимот 28 февраль куни бўлиб ўтади

CHERY AUTO

 

Tecno

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси анъанавий тарзда ҳар йили мавсум олдидан журналист ва мухлислар иштирокида янги футболчилар тақдимот маросимини ўтказади.

Бу сафарги таништирув маросими маълум сабабларга кўра бироз кечиктирилди. Шунинг учун расмий таништирув маросими 28 февраль куни Қиргулидаги "Нефтчи" Маданият саройида ўтказилади. Тадбир соат 10:00га белгиланган.

Клуб матбуот хизмати барча ОАВ вакиллари ҳамда клуб ишқибозларини таништирув маросимига таклиф этилишини маълум қилди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!