"Нефтчи" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди
"Нефтчи" етакчилар билан шартномаларни янгиламоқда. Муҳсин Убайддуллаев яна икки йил жамоада қоладиган бўлди.
"Жамоамизнинг ҳимоя қўрғонида ўзининг ишончли ва сифатли ўйини билан жамоамизнинг чемпион бўлишига муносиб ҳисса қўшган тажрибали ҳимоячи Муҳсин Убайдуллаев навбатдаги икки мавсумда жамоамиз сафида фаолият олиб боради.
Муҳсин Убайдуллаев ушбу мавсумда Суперлига доирасида 27 учрашувда майдонга тушиб, жами 2387 дақиқа ҳаракат қилган. Унинг барқарор ва профессионал ўйини жамоанинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлайди ва рақибларга қарши ишончли ўйин намойиш этади.
Ишонамизки, Муҳсин Убайдуллаев янги мавсумда ҳам жамоамиз таркибида ишончли ўйини билан мухлисларни хурсанд этишда давом этади ва жамоанинг юксак мақсадларига эришишда муҳим рол ўйнайди.
Футболчига клубимиз сафида омад, соғлиқ ва ёрқин ғалабалар тилаймиз", - дея хабар берди "йўлбарслар" матбуоти.



Фикрлар