Неймар 3 та ўйинга дисквалификация қилинди

  • 8 апреля, 2021, 12:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лига 1 чемпионатнинг 31-туридан ўрин олган ПСЖ ҳамда “Лилль” (0:1) учрашувида Неймар томонидан амалга оширилган ҳаракатларни кўриб чиқди.

Tecno

GFFN нашри тарқатган хабарга қараганда, бразилиялик футболчи 3 та ўйинга дисквалификация қилинган. Энди Неймар "Страсбур", "Сент-Этьен" ва "Мец"га қарши ўйинларда жамоасига ёрдам беролмайди.

Неймар "Лилль"га қарши ўйинда рақиб футболчиси Тиагу Жалони чиқиш йўлагида итариб юборгани учун қизил карточка билан жазоланган эди. У жорий мавсум 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

31 турдан сўнг ПСЖ Франция чемпионатида 2-ўринда бормоқда. Парижликлар пешқадам "Лилль"дан 3 очко ортда қолмлқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию