Неймар "Барселона"га қайтиш масаласида ПСЖ раҳбарияти билан келишиб олди

ПСЖ форварди Неймар ҳали ҳам “Барселона”га қайтиш орзусидан воз кечмаяпти.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, ушбу трансфер жорий ёзги трансферлар даврида амалга ошиши мумкин. Неймар парижликлар раҳбарияти билан бу борада гаплашган. Унга кўра, агар “Барселона” бразилиялик  тўпурар масаласида Франция чемпионига таклиф юборса, улар Неймарни қўйиб юборишади.

Айтиш керакки, бу трансфер ПСЖ учун фойдали бўлиши мумкин. Боиси, Неймар клуб билан амалдаги шартномани узайтиришни хоҳламаяпти. Шу боис ПСЖ ундан пул ишлаб олиш мақсадида сотиб юбориши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!