Неймар бир имзо билан жуда бойиб кетади

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси Лионель Мессини қўлга кирита олмаганидан кейин Неймарни нишонга олди.

Маълумотларга қараганда, саудияликлар 31 ёшли бразилиялик юлдузга уч йиллик шартнома ва жами 600 миллион евро маош беришга тайёр.

ПСЖ ҳужумчиси ёзда бошқа жамоа топишни истаганди. “Барселона” уни ортга қайтаришга тайёр. Бироқ, бунинг учун Неймар маошининг катта қисмидан воз кечиши керак.

“Ал-Ҳилол” хўжайинлари эса унга мўмай даромад таклиф қилмоқда. Неймар бунга розилик бериб, шартномани имзоласа бас, янада бойиб кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!