Неймар Counter-Strike'да қурол сотиб олиш учун 2 минг еврога яқин пул сарфлади

ПСЖ клуби форварди Неймар Counter-Strike Global Offensive (CS: GO) комьпютер ўйинидаги Shattered Web операциясига яхши тайёргарлик кўрди.

Pixel нашрининг хабар беришича бразилиялик футбол юлдузи AK-47 Wild Lotus ва AWP Gungnir қуроллари учун 1820 еро сарфлаган.

Маълумот учун, ПСЖ Неймарни 2017 йил 222 млн евро эвазига “Барселона”дан сотиб олган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.