Неймар фаолиятини қаерда давом эттиради?

Бразилиялик ҳужумни Неймар “Барселона”га қайтиш фикридан воз кечди.

Яқингача, парижликлардан ўзини собиқ жамоасига қўйиб юборишни талаб қилаётган моҳир тўпурар энди Францияда қолишни истамоқда. Айни пайтда тўпурар ПСЖ билан узоқ муддатли ҳамкорликни кўзда тутган янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

- Музокаралар яхши давом этмоқда ва ижобий якунга яқинлашмоқда, - деб ёзади вазиятни кузатиб бораётган журналист Муҳаммад Бухафси.

Неймарнинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача давом этади. Аввалроқ, Неймар ПСЖ раҳбариятига бош кўтарганини инобатга Париж клуби уни “Барселона”да ўз ўрнини топишга қийналаётган Антуан Гризманнга алмаштириш вариантини ҳам кўриб чиқаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!