Неймар фаолиятини қаерда давом эттиришни ҳал қилди
Лионель Месси ортидан Неймар ҳам ПСЖни тарк этадиган бўляпти. Таниқли инсайдер Экрем Конурнинг маълум қилишича, бразилиялик юлдуз Париждан кетишга қарор қилган.
Манбага кўра, 31 ёшли футболчи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришни режалаштирмоқда.
Неймарга “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Ньюкасл” қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқатиляпти.
Бу жамоаларнинг вакиллари трансфер масаласини муҳокама қилиш учун футболчининг агентларига алоқага чиққани айтилмоқда.
Неймарнинг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган. Парижликлар ҳам катта маош олаётган футболчидан тезроқ қутилмоқчи. Унинг трансферини 70 миллион еврога уддалаш мумкин.
Фикрлар