Неймар: Фитна чиқариш ниятим йўқ!

  • 16 апреля, 2021, 14:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

УЕФА Чемпионлар лигасида “Бавария”ни мусобақадан чиқариб юборган ПСЖ жамоаси юлдузи Неймар жамоаси муваффақиятини ҳиссиётга берилган ҳолда, рақиб футболчиси Йозуа Киммих қаршида сакраб нишонлади.

Tecno

Кейинроқ, бразилиялик ҳужумчи ўз ҳаракатларига изоҳ берди.

- Фитна чиқариш ниятим йўқ. Мен жамоамиз муваффақиятини нишонлашни истагандим ва олдимда Леандро Паредес турганди. Унга кўзим тушди ва биз ҳиссиётга берилдик. Бу учрашувдан олдин ўзининг жамоаси зўрлигини мақтаб, кейинги босқичга чиқишини иддао қилган Киммих қаршисида рўй бергани шунчаки тасодиф, - деди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Мюнхенда ўтказилган сафар учрашувида 3:2 ҳисобида зафар қучган бўлса, Париждаги жавоб баҳси 1:0 натижа билан “Бавария” фойдасига ҳал бўлди. Бироқ, сафар учрашувидаги гол қоидасига кўра, парижликлар ярим финалга чиқди.

Энди финал йўлланмаси учун бўладиган баҳсда “Манчестер Сити” билан рақобатлашади.

Неймарнинг “томи кетиб қолди”

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию