Неймар ҳам МЛСга йўл олиши мумкин

ПСЖ ҳужумчиси Неймар фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин. Журналист Маттео Мореттонинг ёзишича, маҳаллий клублар бразилиялик футболчига жиддий қизиқиш билдиришмоқда ва футболчининг атрофидагилар билан аллақачон алоқада.

Шу билан бирга, ПСЖнинг янги бош мураббийи Луис Энрике Неймарни Париж жамоасида қолишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.  Испаниялик мураббий қўл остида футболчи "Барселона"да ўйнаган ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Аввалроқ Неймарга Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдираётган эди, аммо ҳужумчи фаолиятини қаерда давом эттиришни ҳали ҳал қилмаган. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи жароҳати сабаб ўтган мавсум якунини ўтказиб юборганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!