Неймар Коутиньони "Барселона"га ўтишга кўндирди

"Барселона" ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоасидаги дўсти Филиппе Коутиньони Каталония клубига ўтишга ундаётган эди.

"Ливерпуль" футболчиси бу гал Неймарнинг таклифини қабул қилди ва "Барселона"да тўп суриш истаги борлигини айтди. 

Шартнома бўйича Филиппе Коутиньо "Ливерпуль"да яна тўрт йил тўп суриши керак. Бироқ, 24 ёшли футболчини кузатиб бораётган "Барселона" трансфер бўйича мурожаат қилса, бразилиялик чарм тўп устасини қўлга киритиш қийин бўлмайди. Чунки Коутиньонинг шартномасида трансфер суммаси қайд этилмаган. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!