Неймар мухлисни ургани учун жазоланмайдиган бўлди

ПСЖ ҳужумчиси Неймар ўтган мавсум “Ренн”га (2:2) қарши бўлиб ўтган Франция кубоги финалида содир бўлган ҳолат учун жазоланмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бразилиялик футболчи ПСЖни ҳақорат қилган мухлисни юзига урган эди. Кейинроқ эса ушбу мухлис Неймарни судга берганди.

AFP нашри тарқатган хабарга кўра прокуратура Неймарни ёзма равишда огоҳлантирган ва энди унга нисбатан ҳеч қандай жазо қўлланилмайди.

Маълумот учун, Франция футбол федерацияси ушбу ҳолатдан сўнг Неймарни 3 та ўйинда дисквалификация қилган эди.