Неймар навбатдаги жамоаси номини айтди

  • 23 апрель, 2023, 19:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Неймар оғир жароҳатини даволатишда давом этмоқда. Тикланиш жараёнининг маълум босқичини Бразилияда ўтказаётган 31 ёшли ҳужумчи ўзини тарбиялаган “Сантос” жамоаси ўйинини томоша қилиш учун стадионга борди.

Tecno

- Қарийб ўн йилдан кейин ўз уйимга қайтишим жуда мароқли бўлди. Афсуски, ўйин дуранг билан тугади. “Сантос”нинг ғалабасини кўрмоқчи эдим.

Мен мухлислар меҳрини ҳис қилдим. Бу клуб менга ўз эшикларини очган ва мени бутун дунёга намойиш қилиб берган. Бу жамоага қайтишни орзу қиламан. Бир кун келиб, шундай бўлишига ишонаман,  - деди Неймар.

Неймарнинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади. Парижликлар ёзда уни сотиб юбормоқчи эди. Бироқ, оғир жароҳат туфайли Неймарни трансфер қилиб бўлмайди.

Учрашувдан кейин бразилиялик юлдуз ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!