Неймар: Ўзимнинг даражамни биламан

ПСЖ ҳамда Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ўзининг даражаси ҳақида фикр билдирди. 

"Агар футбол индивидуал спорт тури бўлганда мен барча мақсадларимга эришган бўлардим. Талантим ва ўз даражам қандай эканлигини яхши биламан, нимага лойиқ эканимни ҳам", - деди 31 ёшли вингер. 

Биласиз, Неймар 2017 йилда "Барселона"дан Париж клуби сафига кўчиб ўтган. 6 йил давомида у ПСЖ билан ЕЧЛ бош совринини қўлга кирита олмади, шунингдек, Бразилия билан ҳам 3 та Мундиалда муваффақиятсиз иштирок этди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!