Неймар ўзининг келажаги борасидаги қарорини Америка кубоги якунлангач эълон қилади

ПСЖ ҳужумчиси Неймар келажаги борасид ҳозирча ҳеч нарсани эълон қилмайди.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли бразилиялик футболчи ўзининг якуний қарорини 7 июль куни бўлиб ўтадиган Америка кубоги финалидан сўнг маълум қилади. Сабаби, футболчи ўз қарори билан терма жамоадаги футболчиларни диққатини бўлмоқчи эмас.

Айтиш лозимки, Неймар финал баҳсидан сўнг “Барселона”га қайтиш учун ПСЖдан кетмоқчилигини ошкора эълон қилмоқчи. У каталонияликлар сафига қайтиш учун маошининг камайишига ҳам рози.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2014-2017 йилларда “Барселона” сафида тўп сурган ва шундан сўнг 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!