Неймар ПСЖ режасидан хабар топди

ПСЖ раҳбарияти ёзда жамоанинг бразилиялик ҳужумчиси Неймарни сотиб юборишга қарор қилди, деб хабар тарқатди UOL нашри.

Манбанинг таъкидлашича, 31 ёшли футболчи клуб мутасаддиларининг мақсадидан хабар топган ва ўзи ҳам клубдан кетишга қарши эмас.

Неймар парижлик мухлисларнинг босими ва матбуот танқидидан зериккан. Шу боис, ҳали шартномаси давом этишига қарамай, ўзини бошқа чемпионатда синаб кўришга тайёр.

Неймарга асосан Англия Премьер-лигаси вакиллари қизиқмоқда. Чунки бошқа лигалар жамоалари унинг маошини кўтара олмайди.

Аниқроқ айтганда,  “Челси”, “Ньюкасл Юнайтед” ва “Манчестер Юнайтед” бразилиялик юлдузга ўз сафидан жой беришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!