Неймар терма жамоа сафидан чиқарилди

Бразилия терма жамоаси етакчиси Неймар 2022 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнири доирасидаги иккита учрашувда қатнашмайдиган бўлди.

Терма жамоа шифокори Родриго Ласмар Неймар тиббий текширувдан ўтказилганда оёқ мушакларидаги жароҳати ҳали тузалмаганини аниқлади. Тиббий хулоса асосида Неймар терма жамоа сафидан чиқарилди.

Неймар Чемпионлар лигаси доирасида “Истанбул Башакшеҳир”га қарши ўтказилган учрашувда жароҳатланган эди. ПСЖ бош мураббий Томас Тухель ҳам Неймарнинг 20 ноябрга қадар тиклана олмаслигини айтиб, терма жамоага боришига қаршилик қилганди.

Бразилия саралаш турнирида 14 ноябрь куни Венесуэлани ўз майдонида қабул қилади.  Яна тўрт кундан кейин Тите жамоаси Уругвай меҳмони бўлади.

Неймар “Барса”ни судга судраяпти

Неймарнинг чўнтаги “қаппаядиган” бўлди. Унга 160 миллион таклиф қилинди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!