Неймар туфайли ПСЖ мухлиси салкам 7000 мингта либос сотиб олади
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби “Тwиtter” орқали ўз мухлисига ваъдасининг устидан чиқиш кераклигини маслаҳат берди.

Гап шундаки, Тwitterда “David22306286” номида рўйхатдан ўтган ПСЖ мухлиси, 23 июльда “Неймар жамоага келса, ушбу хабар(твит)ни улашган(ретвит қилган) мухлисларга ПСЖнинг сариқ рангдаги либосини совға қилишини”, – айтиб ўтган эди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, ушбу твит салкам 7 минг марта улашилган. Бу ушбу мухлис 0,6 млн  еврога яқин суммага “тушди” деганидир. Боиси, ПСЖнинг биргина либоси 85 евро туради.

Маълумот учун, кеча оқшом ПСЖ 222 млн еврога Неймарни сотиб олганлигини эълон қилган эди.

Минбар

Барча блоглар