Неймар узоқларга кетмоқчи
ПСЖ ҳужумчиси Неймар келажак фаолияти ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Футболчининг ҳаёти ўзгарувчан. Баъзан сиз бир жойда бўласиз, лекин ҳамма нарса ўзгариб кетади.
Мен энди яна Бразилияда тўп тепишни орзу қила бошладим. “Сантос” сафида ўйнашни истайман. Бир куни келиб, шундай бўлади. Футбол сюрпризларга тўла, - деди Неймар.
31 ёшли ҳужумчи айни пайтда жароҳатини даволатмоқда. Унинг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади.
ПСЖ шу ёз бразилиялик юлдузни сотиб юборишни режалаштирмоқда. Неймар ҳам матбуот ва мухлислар босими туфайли клубни тарк этишга қарши эмаслигини билдирган
Фикрлар