Неймарга зўр таклиф тушди, лекин янги мураббий уни қўйиб юбормаяпти
ПСЖ ҳужумчиси Неймар анчадан бери ўзига янги жамоа қидирмоқда. 31 ёшли бразилиялик футболчига кейинга пайтда унга нисбатан матбуот ва мухлислар босими ошиб бораётгани ёқмаётган эди.
Таниқли журналист Маттео Моретто Неймарга АҚШ жамоалари қизиқаётганини ва клублар футболчининг агентлари билан музокара бошлаганини хабар қилди.
Бироқ, ПСЖга бош мураббий этиб тайинланган Луис Энрике Неймардан воз кечмоқчи эмас. Испаниялик мутахассис Неймарни Парижда қолдиришга кўндирмоқчи.
Неймар “Барселона”да Луис Энрике қўл остида тўп тепган ва улар Чемпионлар лигасида биргаликда ғолиб бўлган.
Фикрлар