Неймарнинг бир ўйини ПСЖ учун қанчага тушмоқда?

Бразилиялик форвард Неймар ПСЖ учун қанчага тушишини ҳисоблаб чиқишди.

Неймар Лига 1 доирасида "Марсель" (4:0) билан ўйинни ўтказиб юборди, бу билан у ПСЖга келганидан буён 64 ўйинни ўтказиб юборди. Ўтган вақт давомида эса у жами 63 та ўйинда майдонга тушган.

Шу натижалар инобатга олинганда Неймарнинг ўтказган хар бир ўйини парижликлар учун бир миллион евродан кўпроқга тушмоқда. Унинг ойлик маоши 3,1 миллион еврони ташкил қилади.

Неймарнинг ПСЖ билан шартномаси 2022-йилгача амал қилади. Жорий мавсумда у 5 ўйинда иштирок этди ва4 гол киритишни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!