Неймарнинг ПСЖда майдонга тушган ва ўтказиб юборган ўйинлари сони тенглашди

ПСЖ клуби форварди Неймар кеча  УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган “Брюгге”га (5:0) қарши ўйинда иштирок этди.

Бу 27 ёшли бразилиялик футболчи учун парижликлар сафидаги 63-ўйин бўлди. Эътиборлиси, шу тариқа Неймарнинг ПСЖга ўтганидан буён дисквалификацияи ҳамда жароҳат сабаб ўтказиб юборган ўйинлари ва иштирок этган ўйинлари сони тенглашди.  Аниқроғи, агар Неймар ПСЖ сафига ўтганидан буён барча ўйинларда иштирок этганида жами 126 та ўйинда иштирок этган бўларди.

Маълумот учун, Неймар майдонга тушган 63 та ўйинда ўз ҳисобига 55 та гол ҳамда 29 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!