Ниҳоят, Ибрагимович "Милан"да қолишга рози бўлди

  • 22 августа, 2020, 11:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, Златан Ибрагимович “Милан” билан шартномани узайтиришга рози бўлган.

Юқоридаги манбага кўра, 38 ёшли швециялик футболчи янги келишувга биноан “россонерилар”дан йилига 6 млн евро маош ва қўшимча бонуслар олади.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович “Милан” сафида жорий йилнинг январида “Лос-Анджелес Гэлакси”дан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У ўтган ярим мавсум давомида А Серияда жами 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

Златан фаолияти давомида «Барселона», «Интер», «Манчестер Юнайтед», «Ювентус», ПСЖ ва «Аякс» каби клубларда тўп сурган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию